2023 йил июль ойида, Джанлуиджи Доннарумма ҳали «ПСЖ» сафида ўйнаган пайтда унинг уйига тунги пайтда босқинчилар бостириб кирган эди. Дарвозабон ва ўша вақтда ҳомиладор бўлган рафиқаси Алессия Элефанте жиноятчилар уйни талон-торож қилаётганида боғланган ҳолда, ожиз вазиятда бир неча оғир дақиқани бошдан кечирган.
Франция терговчилари ишни ўрганиб, гумонланувчиларни аниқлаган. Энди Парижда мазкур жиноятда айбланаётган икки шахс устидан суд жараёни бошланди.
Derbyderbyderby.it хабар беришича, гумонланувчилардан бири тергов жараёнида ҳатто ўз жонига қасд қилишга уринган.













