Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

"Бавария" Олисе трансфери бўйича қатъий позициясини билдирди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" спорт директори Макс Эберль клуб Майкл Олисени қандай сумма эвазига сотишга тайёр экани ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Агар биз Чемпионлар лигасини ютишни истасак, уни сотиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. "Бавария"нинг ўзига хос жиҳати ҳам шунда: бизга қандай сумма таклиф қилинишига қарамай, қарорларимизни доимий равишда ўзгартиришимиз шарт эмас", — дея Эберлнинг сўзларини журналист Кристиан Фальк CFBayern учун келтирди.

Эберль Олисени клуб билан узоқ муддатли шартнома боғлаб тургани ва унда товон пули эвазига сотиб олиш банди йўқлигини ҳам таъкидлади. Унинг айтишича, келаси ёзга қадар "Бавария" футболчи янги шартнома имзолашга тайёр ёки йўқлигини аниқлаб олиши керак.

Аввалроқ Олисега "Ливерпуль" қизиқиш билдиришда давом этаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, ўтган ёзда вингерни "Реал" ҳам сотиб олишга ҳаракат қилган.

Киритилди: 11:16, 11.09.2026.
Ўқилди: 301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик