Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Каррагернинг эски танқидига Мартинес ҳазиломуз жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячиси Лисандро Мартинес "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер ҳақида фикр билдирди.

Каррагер аргентиналик футболчи "Манчестер Юнайтед"га эндигина келган пайтда унинг бўйи паст эканини таъкидлаб, Премьер-лигада муваффақият қозона олмаслигини айтган эди. Кейинчалик эса мерсисайдликларнинг собиқ ҳимоячиси бу гаплари учун узр сўраб, адашганини тан олган.

Пайшанба куни "Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигасида "Сабаҳ"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан кейин Мартинес CBS Sports студиясига интервью берди. У ерда Жейми Каррагер, Майка Ричардс ва Тьерри Анри эксперт сифатида иштирок этди.

— Каррагернинг ўйинларини кўрганмисан? У сенга қандай футболчи бўлиб кўринади? — деб сўради Ричардс.

— Футболчи сифатидами? Яхши инсон, — деб жавоб берди Мартинес ва студиядагиларнинг кулгисига сабаб бўлди.

— Биламиз, сен бизнинг кўрсатувимизни томоша қиласан. Севимли экспертин ким? — деб яна сўради Ричардс.

— Жавобни ўзларингиз биласизлар. Тьерри Анри.

— Ҳимоячилар ҳақида-чи? Ахир ҳимоячилар доим ҳимоячиларни кузатишади, — дея аниқлик киритди Каррагер.

— Мен яхши футболчиларни кузатаман, — деди Лисандро ва студияда яна қизғин реакцияга сабаб бўлди.

Мартинес "Сабаҳ"га қарши ўйинда "Манчестер Юнайтед"нинг тўртинчи голини урди.

Киритилди: 11:25, 11.09.2026.
Ўқилди: 262 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик