Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

Это'О Россия — Камерун ўйини учун пулларни ўзлаштиргани ҳақидаги айбловларга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Камерун Футбол Федерацияси (FECAFOOT) президенти Самуэль Это'О Россия ва Камерун терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви учун ажратилган маблағларни ўзлаштиргани ҳақидаги айбловларга жавоб берди.

Функционер ижтимоий тармоқдаги саҳифасида баёнот бериб, ўзига нисбатан билдирилаётган танқидни Африка манфаатларини ҳимоя қилаётгани билан боғлади.

«Манфаатларимизни, Африка манфаатларини ҳимоя қилиб чиқишим биланоқ, уларнинг барчаси дарҳол фаоллашди.

Худди олдиндан буюртма берилгандек — айнан ўша ҳужумлар, айнан ўша фикрлар деярли бир вақтнинг ўзида улар ёллаган журналистлар томонидан тарқатила бошлади.

Агар кимдадир биз гапираётган воқеаларнинг ҳақиқийлигига ҳали ҳам шубҳа қолган бўлса, мана сизга яна бир яққол мисол.

Бизга доимо демократия ҳақида таълим берадиганлар, африкалик ўз фикрини эркин билдириб, ўз қарашларини ҳимоя қилса ва сукут сақлашдан бош тортса, бу ҳолатни анча ёмон қабул қиладиганга ўхшайди.

Биз гапириш ҳуқуқига эгамиз. Биз ўз манфаатларимизни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгамиз. Биз футболимиз манфаатларидан келиб чиқиб ўйлаш ва қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгамиз», — деб ёзди Это'О.

Аввалроқ Камерун Футбол Федерациясининг собиқ раҳбарлари Это'Они ўртоқлик учрашуви учун келиб тушган 500 минг евродан ортиқ маблағни мақсадсиз ишлатганликда айблаган эди.

Россия ва Камерун терма жамоалари ўртасидаги учрашув 2023 йил октябрь ойида бўлиб ўтган ва Россия терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Ягона голга Фёдор Чалов муаллифлик қилган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 11:22, 12.09.2026.
Ўқилди: 232 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик