«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Лондон клуби ҳужумчиси Жоао Педронинг савиясига юқори баҳо берди. Шунингдек, у Карло Анчелотти бразилиялик футболчини ЖЧ-2026 учун терма жамоа таркибига чақирмагани ҳақида ҳам фикр билдирди.
Кеча 23 ёшли ҳужумчи Англия Премьер-лигасининг август ойидаги энг яхши футболчиси деб топилгани маълум қилинди.
«Жоао Педрони Холанд билан бир қаторга қўйиш мумкинми? Менимча, ҳа. Агар Премьер-лиганинг энг яхши ҳужумчиларини санайдиган бўлсак, Жоао албатта улар қаторида бўлади. Холанд ҳам, табиийки, шу рўйхатда. Мен уни айнан шундай баҳолайман.
Кўп жиҳатдан Жоао Педро менга Бенземани эслатади. У жарима майдони ичида ҳам, ташқарисида ҳам яхши ҳаракат қилади, чап қанотга сурилиши, бош билан яхши ўйнаши мумкин. У жуда кўп қиррали ва ақлли футболчи. Ҳа, у ҳали ёш, яна ривожланиши керак бўлган жиҳатлари бор, аммо унда жуда кўп ажойиб фазилатлар мавжуд.
Бразилия терма жамоасига чақирилмагани ҳақида гапирадиган бўлсак, унга қўшимча мотивация керак эмас эди. Унда бунинг ўзи ҳам етарлича бор. Албатта, бу ҳолат унга ёқимсиз бўлган, аммо бу энди ўтмишда қолди. Ҳозир биз у нимани яхши бажараётгани ва яна қайси жиҳатларда ўсиши мумкинлигига эътибор қаратяпмиз.
У ажойиб футболчи. Гап фақат футболда эмас, балки унинг характери, етуклиги ва меҳнат қилиш истагида ҳам. Унинг бу мавсум учун аниқ мақсади бор — ажойиб йил ўтказиш ва кўп гол уриш», — дея Алонсонинг сўзларини BBC Sport келтирмоқда.













