Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес

Дембеле: «Олтин тўп» «ПСЖ» футболчисида қолади»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Амалдаги «Олтин тўп» соҳиби Усман Дембеле катта интервью бериб, дунёнинг энг яхши футболчиси мақоми унга қандай босим ўтказаётгани ҳақида гапирди ва 2026 йилги соврин учун ўз фаворитларини айтди. Тақдирлаш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

«Эгоингиз устунлик қилишига йўл қўймаслигингиз керак. Бу ҳар бир футболчи устида ишлаши керак бўлган жиҳат, айниқса “Олтин тўп” соҳиби бўлсангиз. Ўзингиз бўлиб қолишингиз керак, акс ҳолда бу мақом сизни ўз домига тортиб кетиши мумкин. Баъзан осмондан ерга тушиш керак. Нима бўлишидан қатъи назар, мен аввалгидек инсон бўлиб қолишни хоҳлайман. Қаердан келганимни унутишни истамайман, бу даражага етишимда жамоадошларим ёрдам берганини ҳам унутмоқчи эмасман».

Франциялик футболчи соврин қаерда қолиши борасида ҳеч қандай шубҳа йўқлигини ҳам таъкидлади.

«Менимча, бу ерда ҳеч қандай ноаниқлик йўқ. Ўйлайманки, соврин ПСЖ футболчисининг қўлида қолади».

Шу билан бирга, Дембеле ўзини соврин учун асосий фаворитлар қаторига қўшмади.

«Мен ҳеч қачон ўзим учун овоз бермайман».

У асосий даъвогарлар орасида Хвича Кварацхелия, Харри Кейн ва Килиан Мбаппени қайд этди.

Киритилди: 15:39, 12.09.2026.
Ўқилди: 586 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик