Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Диего Симеоне "Атлетико"нинг асосий муаммосини айтди

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лиганинг 5-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад"га қарши учрашув олдидан жамоасининг ҳозирги ўйин даражасини баҳолади.

Учрашув 13 сентябрь куни Сан-Себастьяндаги "Реале Арена" стадионида бўлиб ўтади. Айни пайтда "Атлетико" Испания чемпионати турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

"Биз ҳали кўп жиҳатлар устида ишлашимиз керак. Шу билан бирга, жамоамиз айрим ишларни аллақачон жуда юқори даражада бажаряпти.

Баъзи жиҳатларни яхшилашимиз керак, чунки айнан шу камчиликлар сабаб мағлуб бўляпмиз. Дарвозамиз дахлсизлигини сақлаш учун ҳимоядаги ўйинимизни кучайтиришимиз зарур. Бу бизга янада яхшироқ бўлиш имконини беради.

Ҳужумда эса деярли ҳар бир учрашувда гол уряпмиз. Жамоамиз кўп ҳолатларда ҳужумда ташаббусни ўз қўлига олади, аммо ҳимоя устида яна ишлашимиз керак", — дея Симеоненинг сўзларини Marca келтирди.

Киритилди: 23:13, 12.09.2026.
Ўқилди: 743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик