Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

"Тоттенхэм" "Интер"нинг собиқ спорт директори билан музокара олиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

"Интер"нинг собиқ директори Пьеро Аузилио фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia хабар берди.

Трансфер эксперти Маттео Мореттонинг маълум қилишича, 51 ёшли италиялик мутахассис Лондон клуби билан "ижобий ва илгарилаган" музокаралар олиб бормоқда.

Аузилио сентябрь ойи бошида кутилмаганда "Интер"ни тарк этди. У Милан клубида турли лавозимларда қарийб 30 йил фаолият олиб борган.

Аузилио 2014 йил февралидан бошлаб "Интер" спорт директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Унинг ўрнини Дарио Баччин эгаллади. Баччин узоқ йиллар давомида "нерадзурри"нинг техник бўлимида ишлаган ва клубнинг Серия Cда иштирок этадиган захира жамоасини ташкил этиш жараёнида ҳам қатнашган.

Киритилди: 23:20, 12.09.2026.
Ўқилди: 769 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик