Кириш Регистрация
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес
12/09 18:00 Женоа 1-1 Фрозиноне
12/09 19:00 Борнмут 2-2 Брентфорд
12/09 19:00 Астон Вилла 1-2 Ноттингем Форест
12/09 19:00 Челси 2-2 Халл Сити
12/09 19:00 Кристал Пэлас 2-3 Ипсвич
12/09 19:00 Ливерпуль 0-0 Фулхэм
12/09 19:15 Осасуна 0-2 Эспаньол
12/09 21:00 Лацио 2-2 Милан
12/09 21:30 Атлетик Бильбао 1-1 Эльче
12/09 21:30 Тоттенхэм 0-0 Эвертон
12/09 23:45 Аталанта 1-2 Кальяри
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца

"Тоттенхэм" АПЛда ҳали ҳам ғалаба қозона олмаяпти

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида ҳали ҳам ғалаба қозона олмади.

Роберто Де Дзерби шогирдлари 4-турда "Эвертон" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Бунга қадар Лондон клуби "Брентфорд"га 0:3, "Ньюкасл"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган, "Ноттингем Форест" билан эса 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

"Тоттенхэм" ёзги трансферлар ойнасида янги футболчилар учун 300 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлади. Жумладан, Сандро Тонали "Ньюкасл"дан 100 миллион фунтга, Матеуш Фернандеш "Вест Хэм"дан 85 миллионга, Жан-Поль ван Хекке "Брайтон"дан 52 миллионга, Савиньо "Манчестер Сити"дан 85 миллионга, Тосин Адарабиойо эса "Челси"дан 7 миллион фунтга харид қилинди.

Михаил Мудрик ва Омар Мармуш "Тоттенхэм"га ижара асосида келиб қўшилди. Лондонликлар Мармушни кейинчалик "Манчестер Сити"дан 50 миллион фунт ва яна 10 миллион бонус эвазига сотиб олиши шарт.

Шунингдек, Маркос Сенеси, Эндрю Робертсон ва Мартин Дубравка жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилди.

Айни пайтда "Тоттенхэм" 4 турдан кейин 2 очко билан турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда ва тур якунларига кўра хавфли зонага тушиб қолиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, клуб ўтган мавсум АПЛни 41 очко билан 17-ўринда якунлаган эди.

Киритилди: 23:52, 12.09.2026.
Ўқилди: 851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик