«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий мавсумдаги 6-голини урди.
Франция терма жамоасининг 27 ёшли форварди Ла Лига 5-туридан ўрин олган «Райо Вальекано»га қарши баҳснинг 14-дақиқасида пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.
Орадан уч дақиқа ўтиб, Мбаппе Альваро Каррераснинг голига ҳам ассистентлик қилди.
Шу тариқа, француз футболчисининг жорий мавсумдаги 6 та ўйиндаги ҳисоби 6 та гол ва 1 та голли узатмага етди.
Мбаппе бундан аввал «Реал Сосьедад»га қарши 4:1 ҳисобида якунланган баҳсда хет-трик қайд этган, шунингдек, «Малага» (4:0) ва «Интер»га (2:0) қарши учрашувларда ҳам биттадан гол урганди.
Ла Лига тўпурарлари рўйхатида эса Мбаппе 5 та гол билан «Барселона» футболчиси Рафиньядан бир гол ортда қолмоқда. Бразилиялик футболчининг ҳисобида 6 та гол бор.













