Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Де Дзерби «Тоттенхэм» мухлисларининг ҳуштакбозлигига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби «Эвертон»га қарши 0:0 ҳисобида якунланган уй учрашувидан кейин мухлисларнинг ҳуштакбозлигига муносабат билдирди.

«Мухлислар учун афсусдаман. Барчамиз улар учун афсусдамиз. Бугун улар ажойиб эдилар, айниқса ўйиннинг биринчи қисмида. Улар жамоа яхши ўйнаётганини, ечим излаётганини кўрса, доим футболчиларни қўллаб-қувватлайди.

Шунинг учун мухлисларнинг бундай реакцияси табиий. Биз уларга доим миннатдор бўлишимиз керак», — деди Де Дзерби Sky Sports эфирида.

Италиялик мутахассис, шунингдек, жамоаси дастлабки 30 дақиқани яхши ўтказганини, кейин эса ўзига бўлган ишончни йўқотганини таъкидлади.

«Тоттенхэм» Премьер-лиганинг дастлабки 4 турида 2 очко тўплади. Жамоа ҳали бирорта ҳам гол урмаган.

Киритилди: 01:52, 13.09.2026.
Ўқилди: 1010 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик