Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Де Дзерби «Тоттенхэм»даги муаммоларни санаб ўтди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» Англия Премьер-лигасининг дастлабки 4 та ўйинида бирорта ҳам гол ура олмади. Жамоа бош мураббийи Роберто Де Дзерби бу ҳолатнинг асосий сабабларига тўхталиб ўтди.

Италиялик мутахассиснинг айтишича, муаммо фақат голлар йўқлиги билан чекланмайди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва ўзига бўлган ишончнинг пасайиши ҳам жамоа натижаларига таъсир қилмоқда.

«Жисмоний ҳолат? Бу жаҳон чемпионатидан кейинги вазият билан боғлиқ. Австралияда биз жароҳатларга дуч келдик, шундан кейин футболчилар тўлақонли ишлай олмади.

Мен оптимист ҳам, пессимист ҳам эмасман — реалистман. Агар сен дастлабки 30 дақиқада биз ўйнаган футболни кўрсата олсанг, демак, футбол ўйнашни биласан.

Энди шу яхши ўйинни 60, 65, 70, 80 ва охир-оқибат 90 дақиқага етказишимиз керак. Шундан кейин учрашувнинг сўнгги қисмида янада диққатлироқ бўлишимиз лозим.

Голлар йўқлиги? Мен журналист ҳам, ижтимоий тармоқдаги блогер ҳам эмасман. Мен мураббийман ва ўйинни таҳлил қилишим керак.

Футболчиларимнинг сифатини, гол уришимиз керак бўлган вазиятларни ва майдонда қабул қилинган қарорларни таҳлил қилишим лозим.

Биз дастлабки ярим соатни яхши ўтказдик, аммо гол ура олмадик. Кейин эса ишончимизни йўқота бошладик. Бу ҳам бизнинг муаммоларимиздан бири.

Иккинчи бўлимда кўплаб футболчиларда ўзига бўлган ишонч бироз пасайганини кўрдим ва бу менга ёқмади.

Футболчилар ҳам ҳис-туйғу ва фикрларга эга инсонлар. Мен уларга ёрдам беришим керак.

Агар 30 дақиқа ўйнаганимиздек 90 дақиқа ҳаракат қила олсак, ўйлайманки, кўплаб учрашувларда ғалаба қозонамиз», — деди Де Дзерби Sky Sports эфирида.

«Тоттенхэм» Премьер-лиганинг кейинги турида яна ўз майдонида ўйнайди. Лондонликлар «Астон Вилла»ни қабул қилади.

Киритилди: 01:55, 13.09.2026.
Ўқилди: 1109 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик