«Тоттенхэм» Англия Премьер-лигасининг дастлабки 4 турида 2 очко тўплади ва ҳали бирорта ҳам гол ура олмади. «Эвертон»га қарши 0:0 ҳисобидаги дурангдан кейин жамоа бош мураббийи Роберто Де Дзерби вазиятга изоҳ берди.
«Бу оғир давр эмас. Оғир давр баҳорда, «Сандерленд» майдонида Премьер-лигада қолиш учун курашаётган пайтимизда эди.
Ҳозирги вазият нормал эмас, аммо футболда бундай даврлар бўлиб туради. Айниқса, жамоани шакллантириш жараёнини кеч бошлаган бўлсанг.
Менимча, дастлабки 30 дақиқада жуда яхши ўйнадик. Кейин эса энергиямиз пасайди, чунки жисмоний ҳолатимиз ҳали энг яхши даражада эмас. Биз бунинг устида ишлаяпмиз.
Биз кўпроқ зарба беришимиз керак. «Эвертон» жарима майдонига 74 марта кирдик, аммо ўйиндаги устунлигимизни ҳисобда акс эттириш учун етарлича хавфли вазият ярата олмадик.
Албатта, ишлашимиз керак. Менимча, яхши ўйнадик, аммо айрим вазиятларда нотўғри қарорлар қабул қилдик. Энди уларни таҳлил қилишимиз лозим», — деди Де Дзерби Sky Sports эфирида.
«Тоттенхэм» кейинги учрашувини 15 сентябрь куни Лига кубоги доирасида «Ливерпуль»га қарши ўтказади.













