Португалиялик мутахассис Сержиу Консейсау "Валенсия" бош мураббийи лавозимига асосий номзод бўлиб турибди.
Аввалроқ клуб раҳбарияти Карлос Корберанни истеъфога чиқаришга қарор қилган эди. Унинг қўл остида "Валенсия" янги мавсумдаги 5 та ўйинда бор-йўғи 1 очко тўплади.
La Voz del Murcielago маълумотига кўра, айни пайтда Консейсау "кўршапалаклар"ни мураккаб вазиятдан олиб чиқиши мумкин бўлган асосий мутахассис сифатида кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик мураббий аввал Италиянинг "Милан" клубида ишлаган. У 2025 йил ўрталарида клубни тарк этганидан кейин бошқа жамоада иш бошламаган.
"Валенсия" кейинги турда "Алавес"га қарши майдонга тушади.













