Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Ямал Марадона, Месси ва Роналдуни тилга олди

Баҳо:
+ | -2

"Барселона" вингери Ламин Ямал ёшлигиданоқ катта муваффақиятларга эришгани унинг мотивациясига салбий таъсир қилмаслигини таъкидлади.

19 ёшига қадар испаниялик футболчи жаҳон ва Европа чемпиони бўлишга улгурди. Клуб миқёсида эса Испаниядаги барча асосий совринларни қўлга киритган.

"Футбол тарихида Марадона, Месси, Криштиану каби афсоналар бор. Аммо менимча, ҳеч ким менинг ёшимда бунчалик кўп нарсани ютишга эриша олмаган.

Одамлар шунча ғалабадан кейин мен бўшашиб қоламан, деб ўйлайди. Аммо мен тарихда ўз номимни қолдириш учун ҳали жуда кўп иш қилишим кераклигини яхши биламан", — деди Ямал.

Якшанба куни Ламин Ямал Ла Лига доирасида "Леванте"га қарши учрашувда дубль қайд этди ва "Барселона"нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Киритилди: 10:09, 14.09.2026.
Ўқилди: 1914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик