«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик Англия Премьер-лигасининг 4-турида «Манчестер Сити» томонидан урилган голга баҳо берди. Учрашувдаги ягона гол офсайд эҳтимоли туфайли баҳсларга сабаб бўлди.
«Мен бу қарорни тушуна олмаяпман. Ҳозир бундай вазиятларни аниқлаш учун барча имкониятлар бор. Экранлар олдида ўтириб, шундай қарорларни қабул қиладиган одамлар ҳам бор. Лекин мени кўпроқ ташвишлантираётган нарса — энди футбол қоидалари шу тарзда талқин қилинадими, деган савол. Агар ўйинга аралашмаслик ҳолати энди айнан шундай баҳоланадиган бўлса, бу мени жиддий хавотирга солади. Бу ҳайратланарли изоҳ», — дея Каррикнинг сўзларини BBC келтирди.
«Биз кўп ишларни тўғри бажардик ва ўйин давомида тобора яхшироқ ҳаракат қилаётгандек эдик. Ҳужумларда хавфли кўриндик. Бугунги учрашувдан ижобий жиҳатларни олиб, олдинга ҳаракат қиламиз. Аммо бу вазиятни шунчаки унутиб юбориш ҳам мумкин эмас. Биз яхши жамоамиз ва яна ғалабаларга қайтамиз».
«Манчестер Юнайтед» 4 очко билан турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.













