Машҳур мураббий Карло Анчелотти Италия футболидаги ҳолатни танқид қилди. Маълумки, Италия терма жамоаси сўнгги учта Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди.
«Менимча, сўнгги йилларда Италия юқори даражадаги футболчилардан иборат яхши авлодни тарбиялай олмади. Ҳатто ҳозир А Сериянинг етакчи клублари — “Милан”, “Интер” ва “Ювентус”да — бирорта ҳам сифатли италиялик ҳужумчи йўқ.
Италия навбатдаги Жаҳон чемпионатига чиқиши керак. 20 ёшгача ва 17 ёшгача бўлган футболчилардан иборат янги авлод Европада яхши натижалар кўрсатмоқда. Менимча, янги авлод кучлироқ бўлади ва Италия навбатдаги Жаҳон чемпионатига йўлланма олади», — деди Анчелотти CNN Esportes нашрига.
Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.













