Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 1-2 Хоразм

Гиггз Майну ҳақида: «Ҳали ҳам ёш, ҳали ҳам ўрганмоқда»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Райан Гиггз жамоа ярим ҳимоячиси Кобби Майнунинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Гиггз «Манчестер Юнайтед» 0:1 ҳисобида «Манчестер Сити»га мағлуб бўлган Манчестер дербисида Майнунинг ҳаракатларига баҳо берди. Футболчи учрашувни тўлиқ 90 дақиқа майдонда ўтказди.

«Гап тезликда эмас, балки тезланишда. У жуда тез эмас, аммо тезланиши бор ва жисмонан бақувват. У жуда, жуда яхши футболчи. Ҳали ҳам ёш, ҳали ҳам ўрганмоқда ва буни тўғридан-тўғри ўйинлар давомида амалга оширишга мажбур», — деди Гиггз Рио Фердинанднинг YouTube каналида.

Мутахассис, шунингдек, Майнунинг майдонни кўриш қобилиятини Пол Скоулзники билан таққослади. Собиқ футболчининг фикрича, Майну дриблинг ва қисқа пасларини сақлаб қолган ҳолда ўз ўйинига узун пасларни ҳам қўшиши мумкин.

Киритилди: 06:06, 15.09.2026.
Ўқилди: 773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик