Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Скоулз: ««Манчестер Юнайтед»га юқори даражали дарвозабон керак»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз жамоанинг ҳозирги дарвозабони Сенне Ламменснинг савиясига ҳали ишонч ҳосил қилмаганини айтди.

«Юқори даражали дарвозабонсиз АПЛда ғалаба қозонаётган қайси жамоани кўргансиз? Балки Ламменс шундай дарвозабонга айланар, ҳозирча билмайман. Менимча, бу масала очиқ қолмоқда.

Юқори даражали дарвозабон керак. “Ливерпуль”да Алиссон, “Арсенал”да Райя, “Манчестер Юнайтед”да эса Петер Шмейхель ва Эдвин ван дер Сар бор эди. Уларнинг барчасида ажойиб дарвозабонлар бўлган. Майкл Кэррикка шундай голкиперни кутиб, сабр қилишдан бошқа чора қоладими-йўқми, билмайман», — деди Скоулз The Good, The Bad and The Football подкастида.

Ламменс 2025 йил 1 сентябрь куни «Антверпен»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтган. Трансфер қиймати тахминан 21 миллион еврони ташкил этган.

Киритилди: 06:37, 15.09.2026.
Ўқилди: 1025 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик