«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик Ламин Ямалнинг айни пайтдаги ўйин формасини юқори баҳолади.
«Унга ҳамма нарса осонликча келяпти, деб айтмаган бўлардим. У жуда катта маҳоратга эга, қолаверса, ҳозир жуда яхши формада.
Энди у гол ура олишини янада яхши англаяпти ва бу ўйинларда ҳам кўриниб турибди — унда гол уриш учун кўпроқ имкониятлар пайдо бўляпти. Ҳужумларни якунлашдаги ишончи мени ҳайратга соляпти.
Ҳозир у ажойиб формада ва жуда юқори даражада ўйнаяпти. Мен доим айтаман: уни машғулотларда кўрсангиз, ўйинда ундан нимани кутиш мумкинлигини олдиндан тушунасиз. Ҳозир эса унинг машғулотларда кўрсатаётган ўйини менга жуда ёқяпти», — дея Фликнинг сўзларини келтиради AS.
Ямал сўнгги учрашувда дубль қайд этиб, «Барселона»нинг Ла Лига 5-турида «Леванте»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этишига катта ҳисса қўшди.













