"Фиорентина"ни тарк этган Робин Госенс собиқ клубидаги вазият ҳақида гапириб, ҳамкорликни тўхтатиш қарори унинг хоҳишига боғлиқ бўлмаганини таъкидлади.
"Тахминан икки ой аввал Флоренциядаги машғулот базасига келдим ва кутилмаганда таркибдан чиқарилганимни билдим. Шундан кейин клубдаги вазият дарҳол мураккаблашди.
Мен энди жамоа режаларига кирмасдим, якка тартибда машғулот ўтказишга мажбур бўлдим ва бошқа футболчилар билан мулоқот қилишим ҳам тақиқланди.
Энди Ваноли қайтди, мен эса у ерда йўқман. Бу вазиятда энг кўп жабр кўрган инсон мен бўлдим", — дея Госенснинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.
Айни пайтда Госенс "Шальке" шарафини ҳимоя қилмоқда.













