Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

Превью. “Навбаҳор” - “Динамо”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" ўз майдонида “Динамо” (Самарқанд)ни қабул қилади.

Мазкур клубларнинг Суперлига (олий лига)даги ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, ушбу жамоалар 55 марта ўзаро рўбарў бўлишган.

Мазкур баҳсларда наманганликлар 31, “кўҳна шаҳарликлар” эса 13 марта зафар қучишган бўлса, 11 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 96-47, “Навбаҳор” фойдасига.

Ўзаро ўйинларда “лочинлар” 104, “арслонлар” эса 50 очкони қўлга киритишган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларда энг йирик ҳисоб 1996 ва 1997 йиллари Наманганда қайд этилган. Ўша мавсумларда “Навбаҳор” “Динамо” устидан тегишлича 6:0 ҳамда 7:1 ҳисобларида зафар қучган.

Эътиборлиси, самарқандликлар шу пайтгача наманганликларни йирик ҳисобда мағлубиятга учрата олишмаган.

Мазкур жамоалар шу кунгача Наманганда ўзаро 27 та учрашув ўтказган. Ушбу ўйинлардан 20 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, яна 7 та баҳсда дуранг қайд этилган.

Факт: “Динамо” ҳали Наманганда зафар қуча олмаган. Наманганда бўлиб ўтган учрашувларда тўплар нисбати - 59-11, жамоамиз фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Динамо” ўйини 17 сентябрь куни соат 18:00 старт олади.

“Навбаҳор“ ПФК матбуот хизмати.

Манба: fcnavbahor.uz
Киритилди: 21:36, 15.09.2026.
Ўқилди: 1362 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик