Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн 4-0 Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Кейн "Олтин тўп" учун пиар-кампания олиб бормайди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ва "Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн 2026 йилги "Олтин тўп" учун курашда оммавий баёнотлар ёки махсус тарғибот кампаниясидан фойдаланишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.

Манба маълумотига кўра, мюнхенликлар форварди мавсумни "Олтин тўп"га даъвогар футболчилар орасида гол ва голли узатмалар бўйича энг яхши кўрсаткич билан якунлаганига қарамай, ўз номзодини алоҳида тарғиб қилмоқчи эмас.

Футболчи атрофидагиларнинг таъкидлашича, бундай ёндашув Кейннинг бутун фаолиятига хос. У доимо шахсий эътирофдан кўра жамоа манфаатларини устун қўйиб келган ва унинг ўрнига майдондаги ўйини гапиришини афзал билган.

Кейн футболдаги энг нуфузли индивидуал мукофотга даъвогарлар қаторида эканидан фахрланади, аммо бу унинг камтарона позициясини ўзгартирмайди.

Айни пайтда унинг асосий мақсади "Бавария"га совринлар қўлга киритишда ёрдам беришдан иборат.

2025/26 йилги мавсумда Кейн барча мусобақаларда 65 та учрашув ўтказиб, 73 та гол урди.

2026 йилги "Олтин тўп"ни топшириш маросими 26 октябрь, душанба куни Лондонда бўлиб ўтади.

Киритилди: 21:52, 15.09.2026.
Ўқилди: 746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик