Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо

УЕФА 2028 ва 2029 йиллардаги еврокубоклар финаллари ўтказиладиган стадионларни тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

УЕФА 2028 ва 2029 йилларда Европанинг асосий клуб мусобақалари финаллари ўтказиладиган ареналарни тасдиқлади.

2028 йилги Чемпионлар лигаси финали Мюнхендаги «Альянц Арена»да бўлиб ўтади. Бир йилдан кейин эса ҳал қилувчи баҳс Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида ташкил этилади. Каталония стадиони 1999 йилдан буён илк бор Чемпионлар лигаси финалига мезбонлик қилади. Ўша йили «Манчестер Юнайтед» қўшимча вақтда урилган икки гол эвазига «Бавария» устидан ғалаба қозонган эди.

Мюнхендаги арена қисқа вақт ичида иккинчи марта Чемпионлар лигаси финалини қабул қилади. 2025 йил май ойида айнан шу стадионда «ПСЖ» «Интер»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган.

Шунингдек, УЕФА қуйидаги еврокубок финаллари ўтказиладиган жойларни ҳам тасдиқлади:

- Чемпионлар лигаси: Мюнхен — 2028 йил, Барселона — 2029 йил;
- Европа лигаси: Бухарест — 2028 йил, Белград — 2029 йил;
- Конференциялар лигаси: Турин — 2028 йил, Будапешт — 2029 йил;
- УЕФА Суперкубоги: Амстердам — 2027 йил, Остона — 2028 йил;
- Аёллар Чемпионлар лигаси: Лион — 2028 йил, Кардифф — 2029 йил.

Навбатдаги Чемпионлар лигаси финали 2027 йил июнь ойида Мадриддаги «Метрополитано» стадионида ўтказилади. Мазкур арена «Атлетико» клубининг уй стадиони ҳисобланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:21, 15.09.2026.
Ўқилди: 1088 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик