Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

"Кристал Пэлас" Хендерсонни жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчисига айлантиради

Баҳо:
+ | -

"Кристал Пэлас" дарвозабони Дин Хендерсон клуб билан янги шартнома имзолайди. Келишув 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Манба маълумотига кўра, ўтган ёзда "Ноттингем Форест"нинг 29 ёшли голкиперга қизиқиш билдирганидан сўнг "Кристал Пэлас" раҳбарияти унга яхшиланган шартлар асосида янги келишув таклиф қилишга қарор қилган.

Янги шартнома имзолангач, Хендерсон жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланиши кутилмоқда.

Дарвозабоннинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 28 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Англиялик голкипер 2023 йилдан бери "Кристал Пэлас" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у АПЛда 3 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ўтказиб юборган.

Киритилди: 09:50, 16.09.2026.
Ўқилди: 586 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик