Ўзбекистон Кубогининг чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Натижада 1/4 финалнинг барча жуфтликлари аниқланди.
Чорак финалда "Нефтчи" "Локомотив"га қарши майдонга тушади. ОКМК "Гулистон" билан, "Сўғдиёна" "Андижон" билан, "Навбаҳор" эса "Ғазалкент" билан куч синашади.
Қуръа натижасига кўра, "Нефтчи" — "Локомотив" жуфтлиги ғолиби ярим финалда "Сўғдиёна" — "Андижон" баҳси ғолиби билан учрашади.
Сетканинг иккинчи қисмида эса ОКМК — "Гулистон" учрашуви ғолиби "Навбаҳор" — "Ғазалкент" жуфтлиги ғолибига қарши финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.














