Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Гави: "Бундай жароҳатлардан кейин юқори даражага қайтишни ҳамма ҳам уддалай олмайди"

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави жароҳатлардан кейинги қайтиши ва жамоадаги ўрни ҳақида фикр билдирди.

"Сизларга айтаман, мен бошдан кечирган барча жароҳатлардан кейин ҳамма футболчи ҳам мен каби юқори даражага қайта олмас эди.

Жароҳатларга қарамай, Флик қўл остида кўплаб муҳим ўйинларда майдонга тушдим. У менга жуда катта ишонч билдирмоқда. Мавсум узун, шунинг учун барча футболчиларда ўйнаш имконияти бўлади", — деди Гави.

Гави "Барселона"нинг "Расинг"га қарши 7:2 ҳисобида якунланган учрашувида иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди.

Бу унинг жорий мавсум Ла Лигасидаги иккинчи иштироки бўлди. Шунингдек, у Чемпионлар лигасида 7 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

"Барселона" 19 сентябрь куни Ла Лиганинг 7-турида сафарда "Севилья"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 11:44, 17.09.2026.
Ўқилди: 636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик