Бугун, 17 сентябрь куни Ўзбекистон Суперлигасида 22-тур баҳсларига старт берилади.
Турнинг дастлабки учрашувида "Навбаҳор" ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилади. Баҳс соат 18:00 да бошланади. Ушбу учрашув дастлаб 19 сентябрга белгиланган эди, аммо клублар келишувидан сўнг 17 сентябрга кўчирилди.
21 турдан сўнг "Нефтчи" 48 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Пахтакор" 46 очко билан иккинчи, "Навбаҳор" эса 41 очко билан учинчи ўринда. "Динамо" 30 очко жамғарган ва 9-поғонадан жой олган.
22-турнинг қолган баҳслари 19–21 сентябрь кунлари ўтказилади. 19 сентябрда "Машъал" — "Пахтакор" ва "Бунёдкор" — "Бухоро", 20 сентябрда "Андижон" — "Насаф", "Сурхон" — "Қўқон-1912", "Сўғдиёна" — ОКМК ҳамда "Локомотив" — "Нефтчи" учрашувлари бўлиб ўтади. Турга 21 сентябрь куни "Хоразм" — "Қизилқум" баҳси якун ясайди.















