Қозоғистоннинг юнон-рум кураши бўйича собиқ чемпиони Адил Тилектес Чимкентдаги корхоналардан бирида иш вақтида электр токи уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Чимкент шаҳар полиция департаменти хабар берди.
Манбага кўра, Адил Тилектес иш вақтида юқори кучланишли кабелга тасодифан тегиб кетган ва электр токи уриши ортидан баландликдан қулаган.
Адил Тилектес эшитишида нуқсони бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақаларда юнон-рум кураши бўйича қатнашган. У 2019-йилда 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида Қозоғистон чемпиони бўлган. Спортчи профессионал фаолиятини якунлагач, Чимкентдаги керамик плитка ишлаб чиқарувчи заводда ишлаган.
Чимкент шаҳар полиция департаментининг маълум қилинишича, шаҳар корхоналаридан бирида ишчинг вафоти юзасидан терговга қадар олиб борилмоқда.
“Дастлабки маълумотларга кўра, эркак иш вақтида электр токи уриши оқибатида ҳаёт учун хавфли тан жароҳатини олган. Ҳозирда воқеанинг барча ҳолатларини аниқлаш мақсадида зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.













