Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иккинчи учрашувини Кувайтга қарши ўтказиб, дастлабки бўлимдаёқ икки тўп фарқи билан олдинга чиқди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Сардор Баҳромов олис масофадан кучли зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 36-дақиқада эса Баҳромов яна бир бор гол уриб, дублни расмийлаштирди — 2:0.
Танаффусдан сўнг Ўзбекистон жиддий синовга дуч келди. 48-дақиқада Рўзибой Файзуллаев қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг жамоамиз бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишга мажбур бўлди.
Ўйиннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон таркибида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. 46-дақиқада дубл муаллифи Баҳромов ўрнига Каримов, 59-дақиқада Ўринбоев ўрнига Хушвақтов, 71-дақиқада Сайднуриллаев ўрнига Шодибоев, 87-дақиқада эса Жумаев ўрнига Абдуназаров майдонга тушди.
Ўзбекистон қолган вақтда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва Осиё ўйинларидаги илк учрашувида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоамиз муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Равшан Ҳайдаров жамоаси гуруҳда 3-баҳсни 22 сентябрь куни Вьетнамга қарши ўтказади.
Осиё ўйинлари. "С" гуруҳи, 2-тур
18 сентябрь, 2026 йил.
Кувайт — Ўзбекистон 0:2
Голлар: Сардор Баҳромов, 6, 36.
Қизил карточка: Рўзибой Файзуллаев, 48.
| № | Жамоа | Ўйин | Ғалаба | Дуранг | Мағлубият | Т-Н | Очко | |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | ![]() |
Ўзбекистон | 2 | 2 | 0 | 0 | 7-1 | 6 |
| 2 | ![]() |
Вьетнам | 2 | 1 | 1 | 0 | 3-1 | 4 |
| 3 | ![]() |
Кувайт | 2 | 0 | 1 | 1 | 1-3 | 1 |
| 4 | ![]() |
Филиппин | 2 | 0 | 0 | 2 | 1-7 | 0 |

















