Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Луис Энрике: «Класико олдидан «ПСЖ»да ҳеч ким бўшашмайди»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике якшанба куни «Марсель»га қарши бўлиб ўтадиган Франция Класикоси олдидан жамоада ҳеч қандай бўшашиш бўлмаслигини таъкидлади.

«Бу Класико, шунинг учун биз бутунлай бошқача ўйин ҳақида гапиряпмиз. Бу алоҳида учрашув. Биз бундай баҳсларда ўйнашга ўрганганмиз ва ғалаба қозониш учун тўлиқ тайёр ҳолда майдонга тушамиз.

«ПСЖ» футболчиси Класико олдидан хотиржам бўлиши мумкин эмас. Бунинг иложи йўқ. Аксинча, футболчиларда ҳаяжон бўлиши мумкин», — деди Луис Энрике.

Испаниялик мутахассис Бруно Женезио бошчилигидаги янгиланган «Марсель» ҳақида ҳам фикр билдирди.

«Кўплаб футболчилар жамоани тарк этди. Шунинг учун улардан нимани кутишни олдиндан айтиш қийин», — деди Энрике.

Тўрт турдан кейин «ПСЖ» 5 очко билан турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. «Марсель» эса 1 очко билан 13-поғонада жойлашган.

Киритилди: 17:02, 18.09.2026.
Ўқилди: 902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик