Бразилия клублари ва ҳудудий футбол федерациялари мамлакатда букмекерлик фаолиятини тақиқлаш режасига қарши чиқди. Улар бу борада қўшма баёнот тайёрлади. Бу ҳақда UOL хабар бермоқда.
Айни пайтда Бразилия чемпионатидаги 13 та клубнинг бош ҳомийси букмекерлик компаниялари ҳисобланади.
Агар букмекерлик фаолияти тўхтатилса, клублар ҳомийлик шартномаларидан тахминан 1 миллиард реал, яъни 170 миллион евро миқдорида маблағдан маҳрум бўлиши мумкин.
Рио-де-Жанейрода ўтказилган учрашувда «Фламенго», «Васко да Гама», «Флуминенсе» ва «Ботафого» клублари ва букмекерлик компаниялари вакиллари бу масалада бир фикрга келди. Улар букмекерлик билан боғлиқ ижтимоий муаммолар борлигини тан олди.
Бироқ фаолиятни бутунлай тақиқлаш ўрнига, букмекерлик соҳасида назоратни кучайтириш ва одамларни ҳимоя қилиш чораларини кўриш кераклигини таъкидлади.













