«Тоттенхэм» Премьер-лиганинг шанба кунги «Астон Вилла»га қарши ўйинини якунламоқда. 86-дақиқада Роберто де Дзерби жамоаси обрў голини ургандек бўлди. Конор Галлахернинг зарбасидан сўнг таблодаги ҳисоб 0:3 дан 1:3 га ўзгарди.
Фақат бешинчи турга келиб, у ҳам бўлса ўйин якунида «Тоттенхэм» Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумидаги илк голини урди. Роберто де Дзерби жамоасининг чемпионат стартидаги «қуруқ» серияси якунда 445 дақиқани ташкил этди.













