Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Раҳмоналиев гол урган ўйинда «Сабаҳ» Озарбайжон чемпонатида бешинчи ғалабасини қайд этди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Озарбайжон Премьер-лигасида «Сабаҳ» кетма-кет бешинчи ғалабасини қўлга киритди.

6-тур доирасида Мазасир шаҳри клуби «Имишли»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида меҳмонлар дарвозабони Садиқ Мамедзода тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди ва «Сабаҳ» ҳисобни очди. 35-дақиқада Умарали Раҳмоналиев мезбонларнинг устунлигини икки тўпга етказди. 90+5-дақиқада эса Каҳим Пэррис «Сабаҳ»нинг учинчи голини урди. «Имишли»нинг ягона голига 90-дақиқада Роналдо Соуза муаллифлик қилди.

Бу натижадан сўнг битта захира ўйини бор «Сабаҳ» 15 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди. «Имишли» эса 4 очко билан саккизинчи поғонада бормоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:32, 19.09.2026.
Ўқилди: 957 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик