Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Жака сохта COVID-19 сертификати бўйича тергов доирасига тушди

Баҳо:
+ | -

Швейцария терма жамоаси сардори Гранит Жака COVID-19’га қарши вакцинация ҳақидаги сохта сертификатдан фойдаланган бўлиши мумкинлиги юзасидан олиб борилаётган тергов доирасига тушди. Бу ҳақда Люцерн прокуратурасига таяниб Blick нашри хабар берди.

Тергов маҳаллий шифокор билан боғлиқ бўлиб, унинг қабулхонасида 2023 йилда тинтув ўтказилган. Тергов версиясига кўра, 33 ёшли футболчи амалда вакцина олмасдан туриб сертификат олган бўлиши мумкин.

Шифокорнинг адвокати эса Жака вакцина олганини таъкидламоқда. Футболчининг вакили Андреас Бантель ҳам Жакада икки марта эмланганини тасдиқловчи шифокор маълумотномаси борлигини маълум қилди. Унга кўра, футболчи 2022 йил 25 январь ва 11 ноябрь кунлари вакцина олган.

Жаканинг ўзи ҳозирча вазиятга изоҳ бергани йўқ. У октябрь ойида, Швейцария терма жамоаси Миллатлар лигасида Шимолий Македонияга қарши ўйин олдидан Люцернда бўлган пайтда кўрсатма бериши мумкин.

2021 йил сентябрида Жака коронавирус учун топширган тести мусбат чиққанидан сўнг Швейцария терма жамоасининг учта ўйинини ўтказиб юборган эди.

Швейцария қонунчилигига кўра, ҳужжатларни қалбакилаштириш учун жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Жака 2025 йил ёзидан буён Англия Премьер-лигасида иштирок этувчи «Сандерленд» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида 5 та ўйинда майдонга тушган.

Киритилди: 02:10, 20.09.2026.
Ўқилди: 580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик