Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Киву: «Биз «Интер»нинг ҳақиқий афсонасини йўқотдик»

Баҳо:
+ | -

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву «нерадзурри» афсонаси Сандро Маццоланинг вафоти муносабати билан фикр билдирди. Маццола 19 сентябрь куни Миланда 83 ёшида оламдан ўтди.

«Мен бутун футбол жамоатчилиги қатори таъзия билдираман. Биз «Интер» ва Италия футболининг ҳақиқий тимсоли, буюк афсонани йўқотдик. Фикрларимиз унинг оиласи билан», — дея Киву сўзларини Football Italia келтирмоқда.

Маццола 1961 йилдан 1977 йилгача «Интер» шарафини ҳимоя қилган. У Италия чемпионатида 418 та ўйин ўтказиб, 116 та гол урган. Футболчи тўрт марта Италия чемпиони бўлган, икки бор Европа чемпионлар кубогини қўлга киритган ва яна бир қатор совринларни ютиб олган.

Италия терма жамоаси сафида Маццола 70 та ўйинда 22 та гол урган. У 1968 йилда Европа чемпиони бўлган, икки йил ўтиб эса Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.

Киритилди: 08:33, 20.09.2026.
Ўқилди: 743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик