Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Кэррик Холанднинг баҳсли голи ҳақида: "Узрни қабул қиламан"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Каррик яқинда "Манчестер Сити"га қарши дербида Эрлинг Холанднинг баҳсли голи билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди. "Қизил иблислар" ўша учрашувда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Ҳакамлар қўмитаси кейинчалик Холанднинг голи қоидага зид тарзда урилганини тан олди ва ўтган якшанба куни бўлиб ўтган баҳсдан сўнг "Манчестер Юнайтед"дан расман узр сўради.

"Узр кўп нарсани ўзгартирмайди, лекин мен уни қабул қиламан. Улар очиқчасига: "Биз хато қилдик", деб тан олди. Ҳа, бундай ҳолатлар бўлиб туради. Энди олдинга ҳаракат қилиш ва буни қабул қилиш керак, гарчи бу хато бизга жуда қимматга тушган бўлса ҳам", — деди Каррик матбуот анжуманида.

Бугун "Манчестер Юнайтед" сафарда "Фулхэм"га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Киритилди: 10:21, 20.09.2026.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик