Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Артета 0:3 ҳисобидаги мағлубият ҳақида: "Бу биз учун муҳим сабоқ"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер-лигасида "Брайтон"дан 0:3 ҳисобида учралган мағлубиятдан кейин фикр билдирди.

"Брайтон" ғалабага муносиб эди. Ўйиннинг узоқ вақт давом этган қисмларида, айниқса биринчи бўлимда, биз энг оддий ва асосий вазифаларни нотўғри бажардик. Етарлича яккакураш ва иккинчи тўпларни юта олмадик, бундай ҳолат эса муаммо келтириб чиқаради.

Прессинг қилишга интиладиган жамоага қарши ўйинда асосий тамойилларга амал қилмадик. Шу сабаб доимий босим остида қолдик ва одатдагидек бу босимдан чиқиб кета олмадик. Кўп нарсани қайта кўриб чиқишимиз ва бу ўйиндан сабоқ олишимиз керак. Бугун жуда хафамиз.

Рақибга муносиб баҳо бериш керак. Улар ҳар бир вазиятда жуда фидойилик билан ҳаракат қилди. Биз эса ўз стандартларимиздан ҳам, умуман АПЛда қабул қилинган даражадан ҳам паст ўйнадик. Бундай жиҳатларда камчиликка йўл қўйиб, муваффақиятга эришиб бўлмайди.

"Брайтон"ни табриклайман. Бу биз учун муҳим сабоқ. Биз олти-етти ҳафта давомида жуда юқори даражада эдик, аммо бугун жиддий сабоқ олдик", — деди Артета BBC Radio 5 Live эфирида.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" АПЛда 2023 йил майидан бери илк бор йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Киритилди: 10:31, 20.09.2026.
Ўқилди: 1101 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик