Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Ўзбекистон U-15нинг Жаҳон чемпионатидаги ўйинлар тақвими маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси 22–31 октябрь кунлари Озарбайжонда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ва FIFA фестивалида иштирок этади.

Мусобақанинг гуруҳ босқичида ёш футболчиларимиз Гана, Багама ороллари, Қозоғистон, Гуам ва Мьянма терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси дастлабки учрашувини 24 октябрь куни Ганага қарши ўтказади. 25 октябрь куни жамоамизни икки баҳс кутиб турибди — аввал Багама ороллари, сўнг Қозоғистон билан ўйнайди.

26 октябрь куни эса Ўзбекистон Гуам ва Мьянма терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон U-15 терма жамоасининг ўйинлари:

24 октябрь
Гана — Ўзбекистон

25 октябрь
Багама ороллари — Ўзбекистон
Ўзбекистон — Қозоғистон

26 октябрь
Ўзбекистон — Гуам
Мьянма — Ўзбекистон

Маълумот учун, 191 та терма жамоа иштирок этадиган мазкур фестиваль Озарбайжонда ташкил этилади. Учрашувлар 8x8 форматида ўтказилиб, ҳар бир баҳс 20 дақиқадан иборат икки бўлимдан ташкил топади.

Киритилди: 11:36, 20.09.2026.
Ўқилди: 1130 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик