Ўзбекистон Суперлигасининг 22-тур учрашувлари давом эттирилади. Бугунги баҳслардан бирида "Сурхон" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўзаро куч синашади.
Учрашув 20 сентябрь куни соат 18:00 да бошланади. Беллашувга "Бобур арена" мезбонлик қилади.
Жамоалар шу пайтгача барча мусобақалар доирасида 27 марта тўқнаш келган. Натижалар деярли тенг: "Сурхон" 13 та, "Қўқон-1912" эса 12 та учрашувда ғалаба қозонган. Яна 2 та баҳс дуранг билан якунланган.
Ўзаро учрашувларда голлар сони ҳам мутлақ тенг — ҳар икки жамоа рақиб дарвозасини 41 мартадан ишғол қилган.
"Сурхон"нинг мазкур рақиб устидан қайд этган энг йирик ғалабаси 5:0 ҳисобини ташкил этса, "Қўқон-1912"нинг энг йирик ғалабаси 4:1 бўлган.














