Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

UFC. Ван Пантожага қарши: Рамазон Темировнинг вазнида чемпионлик жанги ўтказилди

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида UFC 331 турнири бўлиб ўтди. Турнирнинг асосий жангида ташкилотнинг энг енгил вазн (57 кг) чемпиони, мянмалик Жошуа Ван собиқ чемпион бразилиялик Алешандре Пантожа билан реванш жангини ўтказди.

Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва унда Жошуа Ван ҳакамларнинг бир овоздан берган қарори билан ғалаба қозонди.

Жошуа Ван 24 ёшда. Мянма вакили UFCдаги дебютини 2023-йилда ўтказган ва 2025-йилда чемпионлик унвонини қўлга киритган. Унинг UFCдаги рекорди 11 та ғалаба ва 1 та мағлубиятдан иборат.

Александр Пантожа эса 36 ёшда. Бразилиялик жангчи UFCдаги дебютини 2017-йилда ўтказган. У 2023-йилда энг енгил вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган ва шундан сўнг камарини тўрт марта ҳимоя қилган. Унинг UFCдаги рекорди 14 та ғалаба ва 5 та мағлубиятдан иборат.

Ушбу вазн тоифасида ўзбекистонлик ММА жангчиси Рамазон Темиров ҳам фаолият юритади. У 24-октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳридаги “Этиҳад Арена” мажмуасида ўтказиладиган UFC 333 турнирида октагонга кўтарилади.

Мазкур баҳсда Темировга англиялик Лоунер Кавана рақиблик қилади. Аҳамиятлиси шундаки, ҳозирда ҳар икки спортчи рейтингда ёнма-ён бормоқда: Кавана ушбу дивизионда олтинчи, Темиров эса еттинчи поғонани банд этиб турибди.

Турнирнинг асосий жангидан олдинги баҳсида енгил вазн рейтингининг 2-рақамли вакили Арман Сарукян бразилиялик Маурисио Руффига қарши октагонга чиқди. Жанг Сарукяннинг биринчи раунддаги нокаути билан якунланди.

Киритилди: 15:06, 20.09.2026.
Ўқилди: 638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик