«Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» «Реал Сосьедад»нинг қанот ҳимоячиси Хон Арамбуруга қизиқиш билдирмоқда. TEAMtalk хабарига кўра, ҳар икки клуб 24 ёшли футболчи ҳақида маълумот тўплаган.
Манба маълумотига кўра, Арамбурунинг шартномасида тахминан 50 миллион фунт стерлинг, яъни 58,5 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган.
Ўтган ёзда венесуэлалик футболчига «Тоттенхэм», «Ньюкасл» ва «Эвертон» ҳам қизиқиш билдирган эди.
Жорий мавсумда Арамбуру Ла Лигада 6 та учрашувда майдонга тушди, аммо ҳали гол ёки голли узатма қайд этгани йўқ.
Футболчининг «Реал Сосьедад» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.













