«Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг агенти Александр Клюев мижозининг фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириш варианти борлигини маълум қилди.
«Александр Головинга ҳақиқатан ҳам Саудия Арабистони клубларидан биридан таклиф бор. Андрей Аршавин ҳаммасини тўғри айтган.
Бу топ-клуб ҳисобланади. Бошқа вариантларни эса ҳатто кўриб ҳам чиқмаган бўлардик. Бу йўналишда воқеалар қандай ривожланиши ҳақида ҳозирча бирор нарса дейишга эрта», — деди агент Sport24 нашрига.













