Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Луис Энрике Ферран Торреснинг «ПСЖ»даги ўйинига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике ҳужумчи Ферран Торреснинг ўйини ҳақида нималар фикрлашини сўзлаб берди.

Август ойида «Барселона»дан парижликлар сафига кўчиб ўтган 26 ёшли футболчи янги жамоасида ўтказган олтита ўйинда еттита гол урди. Якшанба куни испаниялик футболчи «Марсель»га қарши 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувда захирадан майдонга тушганидан кўп ўтмай ўз номини таблога ёздириб қўйди.

«Мен барча янги футболчиларимиздан мамнунман – улар жамоамизни ажойиб тарзда кучайтиришди. Ферран ажойиб спорт формасида. У айниқса ҳужум марказида жуда кучли, доимо олдинга интилади, бу эса таркибида Витинья, Беральдо, Фабиан Руис, Жоау Невеш ва Заир-Эмери каби ярим ҳимоячилари бор жамоа учун жуда фойдали. Торрес жуда яхши ўйин кўрсатмоқда ва у биз билан бирга эканидан хурсандмиз», – деди Энрике матбуот анжуманида.

«ПСЖ» Лига 1 турнир жадвалида беш турдан сўнг саккиз очко жамғариб, олинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 04:10, 21.09.2026.
Ўқилди: 1190 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик