Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Суперлигада бугун 22-турнинг сўнгги ўйини ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-тури бугун, 21 сентябрь куни якунланади.

Турнинг охирги учрашувида "Хоразм" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади. Мазкур баҳс соат 20:15 да бошланади.

22-тур доирасидаги қолган ўйинлар аллақачон бўлиб ўтди. "Навбаҳор" "Динамо"ни 3:2 ҳисобида енгган бўлса, "Пахтакор" "Машъал"дан 2:1, "Бунёдкор" эса "Бухоро"дан 2:1 ҳисобида устун келди.

"Насаф" сафарда "Андижон"ни 4:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. "Сурхон" "Қўқон-1912"ни 1:0, ОКМК "Сўғдиёна"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. "Нефтчи" эса Тошкентда "Локомотив"ни 1:0 ҳисобида енгди.

Турнир жадвалида айни пайтда "Нефтчи" 22 та учрашувдан 51 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Пахтакор" 49 очко билан иккинчи, "Навбаҳор" 44 очко билан учинчи поғонадан жой олган.

ОКМК ва "Локомотив" ҳисобида 35 тадан очко бор. "Насаф" 34 очко билан 6-ўринда, "Бухоро" эса худди шу очко билан 7-поғонада бормоқда.

Бугун ўзаро тўқнашадиган жамоалардан "Қизилқум" 21 ўйиндан кейин 26 очко билан 11-ўринда. "Хоразм" эса 21 очко билан 14-поғонани эгаллаб турибди.

21 сентябрь. Суперлига, 22-тур:

"Хоразм" — "Қизилқум" — 20:15

Киритилди: 10:19, 21.09.2026.
Ўқилди: 900 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик