Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Бавария» ҳимоячиси учун тўртта клуб курашга тайёр

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби марказий ҳимоячиси Ким Мин Жэ Европа трансфер бозорида бир қатор клублар эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Манбага кўра, кореялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Ювентус», «Милан», «Тоттенхэм» ва «Астон Вилла» қизиқиш билдирмоқда.

«Бавария» эса футболчининг келажаги бўйича бир қарорга келиш учун декабрь ойида у билан музокара ўтказишни режалаштирмоқда.

29 ёшли ҳимоячи 2023 йил ёзидан бери «Бавария» сафида тўп тепмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йил ўрталаригача амал қилади.

Ким Мин Жэнинг бозор қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 12:46, 21.09.2026.
Ўқилди: 660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик