«Реал» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе аввалроқ «Олтин тўп» ҳақида бир неча бор фикр билдирган эди. Юлдуз футболчи ушбу совринни яна «Реал»га қайтаришни исташини айтганди. Энди Мбаппе бу мавзуга яна бир бор муносабат билдирди.
«Одамлар мен бу мавзу ҳақида гапирганимда норози бўлишди. Мен бунга рози бўлдим, энди кутиб турамиз», деди Мбаппе.
2026 йилги «Олтин тўп» Лондонда топширилади. Тақдирлаш маросими 26 октябрь куни бўлиб ўтади.
Килиан Мбаппе юқори сермаҳсуллик кўрсаткичлари туфайли соврин учун асосий даъвогарлар қаторида тилга олинмоқда. Шу билан бирга, француз ҳужумчиси жорий йилда «Реал» ва Франция терма жамоаси билан бирорта ҳам соврин қўлга киритмаган.













