Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

"Галатасарай" бош мураббийининг келажаги бўйича расмий баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Истанбулнинг "Галатасарай" клуби бош мураббий Окан Бурукнинг келажаги бўйича расмий баёнот берди.

"Бизнинг позициямиз кеча қандай бўлган бўлса, бугун ҳам ўзгаришсиз қолмоқда. Сўнгги тўрт йил давомида Окан Бурук раҳбарлигида ишонч ва қатъият билан ўз йўлимиздан борган бўлсак, келгусида ҳам шу тарзда давом этамиз", дейилади клуб расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта "Галатасарай" Чемпионлар лигасининг илк турида сафарда Лиссабоннинг "Спортинг" клубига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Дам олиш кунлари эса "шерлар" Туркия чемпионатида "Трабзонспор" меҳмони бўлиб, 0:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.

Окан Бурук "Галатасарай"ни 2022 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа тўрт марта Туркия чемпиони бўлган. Шунингдек, мутахассис ҳисобида Туркия кубоги ва Суперкубоги ҳам бор.

Киритилди: 22:45, 21.09.2026.
Ўқилди: 538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик