Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Ла Лига раҳбари «Реал»нинг ҳакамлик бўйича шикоятларига жавоб берди

Баҳо:
+3 | -

Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Реал»нинг «Атлетико»га қарши яқиндаги дербидаги ҳакамликдан норозилигига муносабат билдирди.

Учрашув якшанба куни бўлиб ўтди ва «Атлетико»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Баҳсда бир нечта ҳакамлик қарори катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Хусусан, Ли Кан Ин Федерико Вальверденинг оёғини қаттиқ босиб олган эпизодда майдондан четлатилмади. «Реал» томони эса иккинчи бўлим бошида Дин Хёйсенга кўрсатилган қизил карточкадан ҳам норози бўлди.

«Реал» ҳакамларнинг қарорлари сабаб мағлуб бўлмади. Хёйсен ҳақли равишда майдондан четлатилди. Беллингем билан боғлиқ вазият қизил карточкага тортмасди. Вальверде иштирокидаги эпизодга келсак, ҳа, бу ерда Ли Кан Инга қизил карточка кўрсатилиши мумкин эди. Агар у четлатилганида, ҳеч ким эътироз билдирмасди.

«Реал» клуб телеканалининг ҳаракатлари эса ҳакамларга босим ўтказишнинг жуда қаттиқ ва адолатсиз усулидир», — дея Тебаснинг сўзларини The Touchline келтирди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, дербидаги барча голлар 50-дақиқадан кейин, «Реал» бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг урилган.

Киритилди: 04:41, 22.09.2026.
Ўқилди: 1054 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик