Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Бокс. Фьюри: «Жошуа, мен сенинг ортингдан боряпман»

Баҳо:
+ | -

Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри (34-2-1, 24 КО) британиялик собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуага (30-4, 27 КО) кескин мурожаат қилди.

«Мен Троя жангчисидек машғулот ўтказяпман. Ҳаммаси жойида, Жошуа. Қўрқаётганингни биламан, аммо мен оғриқ етказмайман. Ҳаммасини тез қиламан. Сен ўз бизнесингга қайтишинг ва минбарда қўмондонлик қилишни давом эттиришинг учун сени бeозор нокаут қиламан. Бу сен ва сенинг жамоанг учун жуда тез ва оғриқсиз кечади.

Эдди, мен унга оғир шикаст етказмасликка ваъда бераман. Ҳаммасини чақмоқдек тез амалга оширишимга ва у ўз бизнесига қайтишига ваъда бераман. Ким ҳақиқий спарталик эканини билиб олинглар. Агар унда қачондир етарлича мардлик топилса... чунки ҳозир унинг қўрқаётганини эшитяпман. Джошуа худди ўзига ўхшаган кичик қўрқоқдек қўрқувдан қочмоқда. Оқ байроқ! Оқ байроғинг қани? Мен сенинг ортингдан боряпман, эй фойдасиз катта дайди. Хрусталь жағ. Хамирдан бўлган жағ. Сен аҳмоқона, фойдасиз ахлат бўлагисан», деди Тайсон.

Аввалроқ Жошуа ва Фьюри жанги учун Лос-Анжелес яқинидаги «Соу-Фай Стэдиум» аренаси таклиф этилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бу стадион 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 8 та ўйинини қабул қилган ва унинг сиғими 70 минг томошабинга мўлжалланган.

Шунингдек, Жошуа ва Фьюри жанги 20 ноябрда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумот бор эди. Бокс кечасини Нью-Йоркдаги «Мэдисон-Сквер-Гарден» аренасида ўтказиш режалаштирилган эди. Бундан ташқари, поединок 28 ноябрда Уэльсда ёки 11 декабрда Кардиффда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Киритилди: 16:11, 22.09.2026.
Ўқилди: 520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик